21:46 / 04.03.2020
4 398

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари туман прокурорлигига «сафарбар қилинди»

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари туман прокурорлигига «сафарбар қилинди»
Акромхон Бобохонов
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ҳақоратли аудиосининг интернетда тарқалиши атрофида юз берган кадрлар алмашинувидан туман прокурори ҳам четда қолмагани хабар қилинган эди.

«Xabar.uz» манбасига кўра, ишдан олинган прокурор ўрнига Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти собиқ бошлиғи, вазирнинг собиқ ўринбосари Акромхон Бобохонов тайинланган.

Қайд этиш лозимки, ўтган 2019 йилнинг ёзида Ички ишлар вазирининг бир йўла уч ўринбосари —генерал-майор Даврон Назармуҳамедов, полковник Шавкат Мавлонов ва полковник Акромхон Бобохонов истеъфога чиқарилган эди.

Ўша вақтда уларнинг икки нафари вилоят ички ишлар бошқармаларига раҳбарликка жўнатилди. Хусусан, Даврон Назармуҳамедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига, Шавкат Мавлонов эса Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига бошлиқ бўлганди. Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти номаълумлигича қолаётганди.

Мана, энди бугундан у Миришкор тумани прокурорлигига «сафарбар қилингани» айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари туман прокурорлигига «сафарбар қилинди»