17:40 / 05.03.2020
3 777

Олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилди

Олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилди
Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона Давлат Университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Терговда аниқланишича, Фарғона Давлат Университети проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган.

04.03.2020 йилда шаҳар прокуратураси томонидан Университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилди