15:57 / 06.03.2020
4 250

ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?

ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?
Бироз аввал суд-экспертиза мутасаддиларининг матбуот анжуманидан эндиликда нодавлат суд-экспертиза марказлари ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда иштирок этган Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази лаборатория мудираси Дилобар Аҳмедова экспертиза нархлари ва муддати ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди:

Тергов органлари томонидан тайинланган экспертизалар бепул амалга оширлади. Фуқаролик ишлари бўйича тайинланган ва аризалар асосида ўтказилган экспертизалар тўлов асосида ўтказилади.

Ҳозирги кунда оддий ДНК экспертизасининг (1 дан 5 нафаргача бўлган шахс намуналари тадқиқотларини ўтказишда) нархи 2 083 707 сўм, ўртача турдаги тадқиқотлар (6 дан 9 нафаргача шахс намуналари тадқиқотларини ўтказишда) 4 021 189 сўм ва мураккаб тадқиқотлар 6 млн. сўмдан юқори. Тадқиқотлар нархи тақдим қилинаётган объектлар сонига ва турига қараб белгиланади. Экспертизани тақдим қилиш муддатлари эса уларнинг мураккаблигига қараб 30 кунгача бўлиши мумкин.

Бундан ташқари кам харажат талаб қиладиган тадқиқот объектлари бор.

- Булар қон ва сўлак намуналари ҳисобланади. Бундай тадқиқотларнинг оддий турига;
- Соч ёки қўл териси билан бирга олинган тирноқлар бўйича қилинадиган тадқиқотлар ўртача турига тўғри келади;
- Мураккаби эса суяк намунасини эксгумация қилиш – бу асосан тергов жараёнларида қўлланилади ва деярли буюртма асосида ўтказилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?