
1 кг оғирлик эталони / Фото: Светлана Холявчук / Интерпресс / ТАСС
Ҳозир Ўзбекистон метрология тизимида 12 дона эталон мавжуд, бу рақам яқин йилларда 160тага етказилади.
Бу ҳақда 10 март куни Миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги ходимлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Эталон – бирор нарсанинг идеал намунаси, ўлчови, фан ва техниканинг муайян тараққиёт даражасида энг юқори аниқликка эришилган ўлчов асбоби.
«Бу асбобнинг қулайлиги билан бир қаторда нархи қимматлигини ҳам айтиб ўтиш керак.
Миллий эталон базасида юқори аниқликдаги ўлчов воситаларининг кузатувчанлигини ва метрологик назоратни таъминлаш мақсадида қўлланиладиган 12 дона эталонлар мавжуд бўлиб, мазкур миллий эталонлар ёрдамида республиканинг машинасозлик, соғлиқни сақлаш, тоғ-кон, металлургия, авиасозлик, енгил саноат, атом энергетикаси, кимё саноати каби соҳаларда 511дан ортиқ юқори аниқликдаги ўлчов воситаларнинг метрологик назорати таъминланади.
Бироқ техник имкониятлар мавжуд эмаслигидан келиб чиққан ҳолда 1144 дона намунавий ўлчаш воситалари хорижий метрология институтларига калибрлашга олиб чиқилмоқда», – деди Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидорипов.
Маълум қилинишича, саноат эҳтиёжларини кенгроқ қамраб олиш мақсадида 2018-2022 йиллар даврида жами 5 808 минг доллар қийматли 21 дона эталонлар харид қилиниши кўзда тутилган.
Бу эса ўз навбатида қўшимча 2122 дона намунавий ўлчов воситалари устидан метрологик назоратни қамраб олишга имкон яратади.
Хусусан, 2018-2019 йилларда қиймати 756 минг доллардан ортиқ қийматга эга 9 дона эталонлар харид қилиниб, лабораторияларга ўрнатилди.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси 16та ўлчаш йўналишлари бўйича калибрлаш хизматларига аккредитация доирасини кенгайтирган бўлиб, ҳозирги кунда қўшимча 62 дона (жами 78 дона) ўлчаш йўналишлари бўйича калибрлаш хизматларига аккредитация доирасини кенгайтириш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар