17:19 / 11.03.2020
4 254

Қайси банклардан ипотека кредитлари олса бўлади?

Қайси банклардан ипотека кредитлари олса бўлади?
Аввалроқ Ўзбекистонда ипотека кредитлари бозор тамойиллари асосида берилишини хабар қилган эдик.
Президентнинг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилган қарорига мувофиқ, банклар ўз маблағлари ва Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланган ҳолда ипотека кредитларини тақдим этадилар.

Банклар бирламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун аҳолига ипотека кредитини бериш имкониятига эга бўладилар. Қурувчилар эса янги уйлардаги хонадонларни тезроқ сотиб, ундан тушган маблағ эвазига яна янги қурилишлар қилиш имкониятига эга бўлишди.

10 март, сешанба куни Марказий банк бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди. Рўйхат 14 та банкни (янги тартибга кўра) ўз ичига олади:

Фото: cbu.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайси банклардан ипотека кредитлари олса бўлади?