18:48 / 12.03.2020
2 580

ДСҚ хонандаларни солиққа тортиш тартибини тушунтирди

ДСҚ хонандаларни солиққа тортиш тартибини тушунтирди
Фото: Flickr / Ben Grey
Бугун, 12 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров хонандаларга солиқ тўлаш тартибининг жорий қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг билдиришича, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб санъаткорлардан янгича тартибда солиқ ундириш жорий этилган. Мазкур масала сўнгги 3 йилликда солиқ сиёсатини такомиллаштириш доирасида ҳар йилги параметрларда муҳокама қилинган.
“Хонандалик фаолиятини амалга оширишда рухсатнома олишдаги давлат божи ставкаси пасайтирилди ва уларга солиқ тўлаш жорий қилинди.

Солиқ режими бўйича даромади 100 миллион сўмгача бўлса, қатъий [белгиланган] солиқ тўланади. Ставка Пенсия жамғармаси билан биргаликда 270 минг атрофидаги суммани ташкил қилади. Хизмат кўрсатишдан олаётган даромади 100 миллион сўмдан ошадиган бўлса, улар айланма [маблағлар]дан солиқ тўлашга ўтишади.

Шу билан бир қаторда, барча тадбиркорлик субъектларимизга тегишли. Улар декларация асосида солиқ тўлаши мумкин. Хизмат кўрсатишдан олаётган даромади ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларни чегириб ташлаб, ўзига қоладиган соф фойдасидан 12 фоиз солиқ тўлаш тартиби жорий қилинди”, - дейди Фазлиддин Умаров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДСҚ хонандаларни солиққа тортиш тартибини тушунтирди