11:20 / 14.03.2020
2 683

Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди

Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди
“Korean and Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ нинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълумки 10.10.2019 йилда жамият раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Тергов жараёнида 2372 нафар фуқаро жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, жамият томонидан 24,2 млрд. сўмдан зиёд моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Дастлабки тергов давомида жами 10 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш”, “уй қамоғи” ва “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, дастлабки терговдан яширинган шахсларга нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, улардан ушбу пул маблағларини қайтаришга қаратилган барча куч – воситалар ишга солинади ва фуқароларимизга етказилган моддий зарарнинг қолган қисмини қоплаш чоралари кўрилади.

09.03.2020 йилда жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан тўлдирилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси тузилган ва айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда тегишли судда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди