Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча боғчалар вақтинча ёпилади

16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасалари коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида карантинга ёпилади. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Мактабгача таълим вазирлигидаги манбаси маълум қилди.
Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бошланиши кутилмоқда. Брифингда Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан қўлланадиган чоралар ҳақида эълон қилиниши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг