Ўзбекистон ҳукумати топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди.
Бунинг натижасида доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, бу каби вазият айрим шахслар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда мазмунидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотлар тарқатилмоқда.
“Бу каби маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилишини маълум қиламиз”, - дейилади вазирлик хабарида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр”
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди