10:40 / 17.03.2020
3 658

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 16 март куни соат 00:50ларда ҳайдовчи, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган “УАЗ” русумли автомашинасида А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 389-километрида бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙХХБ катта инспектори А.Бўстонов воқеа жойига борган.
У ҳайдовчи А.И.дан ҳолат бўйича суриштирув ўтказаётган вақтида, ҳайдовчи маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ЙПХ инспекторининг бодикамерасини юлиб олиб, ерга уриб яроқсиз ҳолатга келтирган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди