22:39 / 17.03.2020
4 846

Коронавирусга текширувдан ўтиш тартиби маълум қилинди

Коронавирусга текширувдан ўтиш тартиби маълум қилинди
Коронавирус инфекциясига текширувдан ўтиш учун аввало инфекционист кўригидан ўтиш керак. Терапевт-инфекционист кўригидан ўтган кишида касаллик аломатлари бўлса ва эпидемиологик кўрсатма берилса, уни коронавирусда гумон қилиб текшириш мумкин.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Агар кўрик пайтида коронавирус белгилари бўлмаса ҳамда ўша одам бошқа касаллар билан мулоқотда бўлмаган бўлса, текширув мақсадга мувофиқ эмас.
Текширувдан ўтказиш мумкин, қачонки, кўрсатма бўлган тақдирда
», – деди Алматов.
Унинг айтишича, хусусий даволаш муассасаларида ҳозирча бу каби текширувлар йўлга қўйилмаган.

«Хусусий даволаш муассасаларида коронавирусга текшириш мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Чунки бу – юқумли касаллик. Шунинг учун, фуқароларимиз ўзининг соғлиғини назорат қилса, бу ўзи учун фойда», – деди Ўзбекистоннинг бош давлат санитария врачи.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг асосий тўртта белгиси қуйидагилардир:
– Иситма
– Йўтал, аниқроғи қуруқ йўтал
– Нафас олишнинг қийинлашиши. Бу – айнан коронавирусга хос.
– Хорижга чиқиб келганлик ёки хорижда бўлиб қайтган одамлар билан алоқада бўлганлик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга текширувдан ўтиш тартиби маълум қилинди