Иллюстратив фото
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 21 мартидан бошлаб барча ҳудудларда фаолият юритаётган кўнгилочар объектлар, шу жумладан, тунги клублар, чойхона ва ошхоналар коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шунга қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан иш фаолияти вақтинча тўхтатилган умумий овқатланиш ошхоналарига келиб уни ишлатишни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жиззах шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н. ва Н.Ж. Шароф Рашидов тумани “Хайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини, Буюк ипак йўлида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига келиб овқат буюртма қилмоқчи бўлишади. Ошхона ошпази фуқаролар М.Н. ва Н.Ж.га ошхона карантин муносабати билан ишламаётганлигини тушунтиради. “Хўрандалар” буни тушунишни хоҳлашмайди ва натижада жанжал чиқаришади.
Ошхона рўпарасида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ф.У ва укаси туман ХТБга қарашли 52-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси О.У. жанжални эшитиб чиқишади. Фуқаро М.Н. ўзи билан доимий равишда олиб юрган пичоғи билан О.У. ва акаси Ф.У.га тан жароҳат етказади.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди