
Фото: «Www1.paratoplamak.org»
Тиббиёт фанлари доктори Виктор Зуев коронавирус инфекциясини аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ юқтириш сабабларини маълум қилди. У бу ҳақда «360» телеканалига сўзлаб берган.
Шифокорнинг фикрича, эркаклар киришимли бўлгани учун ҳам кўпроқ касалланмоқда.
«Бу борада баҳслашиш ортиқча. Бизга ниманидир айтишдими, ўн мартадан саккизтасини эшитамиз, иккитаси эса қулоқларимиз ёнидан ўтиб кетади. Шунинг учун ҳам таъзиримизни еяпмиз», — дейди Зуев.
Лекин шифокор буни кучли жинс вакиллари учун ҳалокат деб ҳисобламайди.
Шунингдек, мутахассис болалар орасида касалланиш даражасининг камлигига эътибор берган. Унинг фикрича, катталар томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрлик туфайли шундай бўляпти.
«Кимни доимо авайлаймиз, кимни доимо қутқарамиз? Албатта, болаларни. Бу шундай натижа бераётгани жуда яхши», — деб изоҳлайди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар