
Фото: Getty Images
Миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда изоляцияда яшашга қарор қилди. Бу ҳақда у Forbes’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Шубҳасиз, коронавирус пандемияси бизнесга ҳам ва афсуски, жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балки мажбуриятлари ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, бозорларни силкитиб юборган ахборот тўлқини ҳам хавфли.
Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий қарама-қаршиликларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлаша олишлари лозим.
Ўзимга келсак, мен хавф гуруҳига кирганим сабаб, ўзимнинг тарихий ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим», – дейди 66 ёшли Усмонов.
Алишер УсмоновКоронавирус ПандемиясиТошкент шаҳриИзоляцияда ЯшашБизнес ТаъсириДавлатлар Раҳбарлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар