00:28 / 25.03.2020
6 009

Ўзини «Миллий гвардия майори» деб таништирган аёл қўлга олинди

Ўзини «Миллий гвардия майори» деб таништирган аёл қўлга олинди
Фото: Миллий гвардия
Миллий гвардияга келиб тушган мурожаатларнинг бирида «Гулбаҳор» исмли аёл ўзини «майор» унвонидаги «Миллий гвардия ходими» деб таништириб, ишга киритиб қўйиш учун 15.800.000 сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул олганлиги маълум қилинган.

У шу каби бошқа масалаларда фуқароларнинг ишончига кириб, улардан катта миқдордаги пул маблағларини ундираётгани ҳақида ҳам маълумотлар келиб тушган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида «Гулбаҳор» исмли аёл қўлга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББга топширилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1966 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган, бугунги кунда Тошкент шаҳри, Сирғали туманида рўйхатсиз яшаб келаётган фуқаро Г.Султонова эканлиги маълум бўлган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Гулбаҳорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси («Фирибгарлик») ва 211-моддаси («Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини «Миллий гвардия майори» деб таништирган аёл қўлга олинди