11:43 / 27.03.2020
5 621

Андижонда ўта хавфли рецидивист Damas автомашинасини олиб қочди

Андижонда ўта хавфли рецидивист Damas автомашинасини олиб қочди
2020 йилнинг 19 март куни соат 12:30да муқаддам судланган ва суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли Д.Х. Шаҳрихон туман Қумтепа МФЙ.да жойлашган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи олдида фуқаро 29 ёшли И.С. томонидан қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашина салонига юкхона эшигини очиш орқали кириб, автомашинани яширин равишда олиб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу автомашинада “Шаҳрихон-Қува” транспорт қатнов йўлининг Шаҳрихон тумани Дўстлик МФЙда ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина эгаси ва унинг таниши томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Damas русумли автомашина эгаси И.С.дан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ва кўздан кечирилган. Д.Х. эса гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ўта хавфли рецидивист Damas автомашинасини олиб қочди