5 330
Расмий баёнот: 15 беморда ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи оғир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси билан касалланганлар беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
– Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этяпти. Беморларнинг аксарияти Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволаш муолажаларини оляпти. Бошқа вилоятлардан келган беморларимиз ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида қолмоқда.
Ҳозирги ҳолатда беморларимизнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.
Наманган вилоятида вафот этган онахонимиз қандли диабет, юрак етишмовчилиги хасталиги билан оғриб юрган. Кечагина лабораторияда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва бугун эрталаб миокард-инфарктидан вафот этди.
Албатта, бу каби маълумотлар халқимизни ҳушёр торттириши керак. Тиббиёт ходимларининг тавсияларига риоя қилишимиз жуда ҳам зарур, – дейди Нурмат Отабеков. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди