18:00 / 28.03.2020
2 295

Бош санитария инспектори: «Ҳантавируснинг коронавирусга алоқаси йўқ»

Бош санитария инспектори: «Ҳантавируснинг коронавирусга алоқаси йўқ»
Фото: Getty Images
Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат — ҳантавируснинг коронавирус пандемиясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ҳақида бош санитария инспектори Нурмат Отабековга таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

Ҳантавирус қўзғатувчиси тиббиёт учун янгилик эмас. Унинг аниқланганига 50 йилдан ортган. Бу касаллик асосан иссиқ ўлкаларда, аниқроғи, ёз фаслида, ўрмонлари кўп, кемирувчилари кўп бўлган ўлкаларда кузатилади. У кемирувчилардан юқади. Ҳантавируснинг ҳозирги коронавирус билан ҳеч қандай алоқаси ҳам йўқ. COVID-19’нинг кемирувчилар орқали тарқалганини тасдиқлайдиган биронта ҳужжат ҳам мавжуд эмас”, деди у АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.

23 март куни Хитойда бир киши ҳантавирусдан вафот этгани ҳақида хабар тарқалиб, бу коронавирус пандемияси вақтида катта ваҳимага сабаб бўлган эди.
Нурмат Отабеков коронавирусдан даволашда шу вирус билан касалланиб, тузалган шахснинг қонидан фойдаланиш амалиётини қўллаш масаласига тўхталиб ўтди.

Коронавирусдан соғайган одамнинг қонини бу вирус билан оғриб турган беморга қуйиш амалиёти Хитойда қўлланилган. Бундай усул аслида илк бор арбавируслар чақирадиган геморрагик безгакни даволашда Ўзбекистонда қўлланилган эди.

Касалланиб соғайган одамнинг қонини қуйганда шу одамнинг антитанаси бор қонидан фойдаланилади. Бу организмнинг касалликка қарши иммун тизими шаклланишига ёрдам беради. Аммо бизда ҳали бу касалликдан соғайиб кетган бемор йўқ. Вируслардан тозаланган, коронавирусга қарши қувватга эга бўлган антитанали қон ҳам йўқ. Шу боис, бу каби амалиётни кейинчалик — беморлар тузала бошлаганда синаб кўриш мумкин
”, дея таъкидлади у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош санитария инспектори: «Ҳантавируснинг коронавирусга алоқаси йўқ»