
Фото: Getty Images / AFP
Хитойлик бир гуруҳ шифокорлар коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун 30 март куни Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Кейинроқ уларнинг сафига яна 15 нафар хитойлик тиббиёт ходими қўшилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси маълум қилди.
«Элчихонанинг мурожаатига жавобан, Хитой Халқ Республикаси етакчи шифокорлари гуруҳи жорий йил 30 март куни ўзбек ҳамкасбларига амалий кўмак кўрсатиш учун Ўзбекистонга учиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.
Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати яқинда 15 кишидан иборат хитойлик шифокорларнинг яна бир гуруҳини Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда», – дейилади элчихона ахборотида.
Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиб бўйича топшириқ берган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков турли гап-сўзларга жавобан: «хитойлик мутахассислардан хавфсираш эмас, уларнинг тажрибасидан фойдаланиш керак», деб таъкидлаганди.
«Хитой давлати ўзи ёрдам бераман деб турган пайтда, олди-қочди гапларга ишониб, ундан воз кечиш жуда катта хато бўларди», – деганди Отабеков. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар