07:37 / 30.03.2020
1 719

23 мингдан ортиқ тадбиркордан нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинди

23 мингдан ортиқ тадбиркордан нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинди
Истеъмол бозорида нархларни асоссиз равишда оширмаслик тўғрисида 23 мингдан ортиқ тадбиркордан кафолат хати олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди.

Раҳимовнинг айтишича, карантин эълон қилинган вазиятда республикадаги 215та деҳқон бозори, 167та савдо мажмуаси, дорихоналар, улгуржи савдо базалари ва товар хомашё биржаларига прокуратура, департамент ва солиқ идораларининг 2604 нафар ходими бириктирилган бўлиб, кучайтирилган режимда назорат олиб борилмоқда.

«Истеъмол бозорида нархларни асоссиз равишда оширмаслик тўғрисида қарийб 40 мингта тушунтириш тадбири ўтказилиб, нархларни оширмаслик ҳақида 23 мингдан ортиқ тадбиркордан кафолат хатлари олинди», – деди департамент бошлиғи 28 март кунги брифингда.

Унга кўра, жами 728та ҳолатда (ундан 102таси дорихоналар билан боғлиқ) умумий қиймати 2 млрд сўмга яқин маҳсулотларни турли манипуляциялар орқали қиммат сотиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, айбдор шахсларга қонуний чоралар кўрилган.

«Хусусан, Тошкент туманида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро А.Сайфудинов давлат рўйхатидан ўтмасдан тегишли ҳужжатларсиз 150 млн сўмлик 10000 дона тиббий юз ниқобини ноқонуний равишда сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда», деди Дилшод Раҳимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 23 мингдан ортиқ тадбиркордан нархларни оширмаслик ҳақида кафолат хати олинди