13:33 / 30.03.2020
3 850

Нурмат Отабеков: Беморларнинг 20 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти

Нурмат Отабеков: Беморларнинг 20 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни вақтдаги вазият ҳақида маълумот берди:

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 145 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, касаллик билан даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти. Мазкур ҳолат бевосита ренгионалагик текширувларда ҳам ўз тасдиғини топган. Даволанаётган беморлар 3 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Барча беморлар тегишли даволаш муолажаларини оляпти ва тиббиёт ходимларининг мунтазам кузатуви остида.

Ҳурматли ҳамюртлар! Коронавирус инфекцияси бўйича касалланиш кўрсаткичининг тобора ортиб бораётгани ҳар биримизни янада ҳушёрликка чорлаши керак. Уйда қолиб, ортиқча мулоқотларга йўл қўймасак, касаллик юқиш занжирини узган бўламиз. Коронавирус касаллиги юқишида воситачи, сабабчи бўлиб қолишдан ўзимизни тўхтатайлик. Агар биз уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилсак, касаллик кенг кўламда тарқалиб кетишига йўл қўймаган бўламиз. Қачонки, эпидемик жараён занжири узилар экан, касалликни тугатиш, кенг тарқалиб кетишига барҳам бериш мумкин, деди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: Беморларнинг 20 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти