23:13 / 30.03.2020
2 394

«Aгар вирус кириб келмаганида эди…» – Коронавирус орзунгизга тўсиқ бўла оладими?

«Aгар вирус кириб келмаганида эди…» – Коронавирус орзунгизга тўсиқ бўла оладими?
Мақоламизни бошлашимиздан олдин олдимизга бир мақсадни қўйдик. Яъни ҳеч қандай рақамларсиз, статистикаларсиз фақат режалаштирилган, қалбнинг энг тубига сақлаб қўйган орзуларингиз, мақсадларингиз ва режаларингиз ҳақида сўз юритмоқчимиз. Чунки сизда орзулар етарлича. Улар тирик. Фақат амалга ошишини кутмоқда холос!

Хитойнинг Уҳан провинциясида 2020 йил қиш ойларида коронавирус деган инфекция тарқала бошлади. Тез орада у бутун дунёни эгаллади. Қарабсизки, кичкина бир зарра худди дунёни остин-устин қилгандек. Барча авиақатновлар, темирйўллар, машиналар ҳаракати, савдо-сотиқ, боғлар, кинотеатрлар фаолияти тўхтади. Давлатлар ташқи дунёдан узилди. Ҳамма ота-она ўз фарзандларининг хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқда…

Энди сизнинг орзуларингиз ҳақида
Юртимизда баҳор фасли ҳукм сурмоқда. Табиат уйғонган. Ҳаммаёқ яшилга бурканган. Қушлар сайраши-ю варраклар парвози одамга ўзгача кайфият бағишлаши турган гап. Қиш совуқ ҳавосидан зерикиб энди баҳорга чиққанимизда бу кичик зарра бизни ҳам четлаб ўтмади. Вирус бизгача етиб келди. У бизнинг орамизда. Хўш, бу кичик зарра бизнинг орзуларимизни амалга ошишига тўсқинлик қила оладими? Бир овоздан, қатъий – йўқ! Нега дейсизми? Сабаби оддий – орзуларимиз тирик. Aмалга оширишимиз учун ҳамма имконият бор.

Қиш фаслининг изғиринли кунларида барчамиз дилимизга тугиб қўйгандик. Баҳор келса, оилам билан тоғга чиқаман. Табиатнинг гўзаллигидан баҳра оламан. Фарзандларим, яқинларим, дўстларим билан мазза қилиб дам оламан.

Баҳор келса, анчадан буён режалаштириб қўйган саёҳатларимга чиқаман. Дунё кезаман. Турли давлатлар ва маданиятлар билан танишаман. Яқинларимга совға-саломлар олиб келаман.

Баҳор келса, тўйлар қиламан. Кўп йиллардан бери кўнглимга тугиб қўйган орзум ниҳоят ушалади. Ўғил уйлантираман, қиз чиқараман.
Ота-онамни ҳаж сафарига олиб боришни режалаштирганман. Ниҳоят уларнинг орзулари ушалиш арафасида.

Орзуларимиз энди амалга ошмайдими?

Бу саволга жавоб топишдан олдин ҳаёт сўзининг маъносига таъриф бермоқчиман. Ҳаёт нима ўзи? Ҳаёт – борлиқ, табиат, гўзаллик. Ва кураш ҳам. Ҳаёт бу – сабр. Бугун эса бу сўзга бошқачароқ таъриф бермоқчиман. Ҳаёт бу – тозалик, шахсий гигиена. Ҳа, у бугун ўз тусини ўзгартирди: ҳaёт – тозaлик ва шaхсий гигиенa.

«Aгар вирус кириб келмаганида, орзуларимни амалга оширар эдим», дейишга шошилманг. Улар албатта амалга ошади. Қандай дейсизми? Жуда оддий. Ҳаёт сўзининг бугунги кундаги маъносини англаб етсак бўлгани.

Ёки ёзнинг жазирамасини ҳам уйда ўтириб ўтказмоқчимисиз? Aлбатта, йўқ. Биз орзуларимизни амалга оширишимиз керак. Бунинг учун кичкина бир синовдан ўтиб олсак бўлгани.

Вирусни душман деб ҳисобласак, уни мағлуб этиш учун ҳарбийлар ёки шифокорлар, кучли қуроллар шарт эмас. Вирус томонга ўтиб, унга сотилмасак бўлгани.

Ҳа, бугун сиз ва биз – бу душманга қарши курашувчилармиз. Ҳукумат бу инфекцияга қарши туриш учун катта куч ва маблағ сарфламоқда. Карантин узоқ давом этса, салбий оқибатлари ҳам кўпроқ бўлиши тайин. Ва бу албатта сизнинг орзуларингиз ва яқинларингизнинг орзуларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугун орзуларга эга ҳар ким – катта саҳнада. Ўзимизни кўрсатиш вақти келди. Бугун биз қаҳрамон бўлишимиз мумкин. Ахир вирус тарқалиш занжирини узиш жуда содда формулага асосланган. Яъни у одамдан-одамга юқади. Биз шу юқиш занжирини қанча тез узсак, шунча орзуларимизга яқинлашамиз.

Қисқа қилиб айтганда, вирус томонга ўтиб, унинг хизматкорига, яъни вирус ташувчисига айланмаслигимиз керак экан.

Ота-онамиз, яқинларимиз, ака-ука, амма-хола, тоға-жиян, бобо-буви, фарзандларимиз учун, уларнинг келажаги ва орзу-умидлари учун бугун уйда бўлишимиз ва занжирнинг тарқалиб кетмаслигининг олдини олишимиз керак. Ана шунда пандемиядан тезроқ қутулиб, яна олдингидек ҳаётимизни давом эттирамиз.

Орзуларимизни амалга оширамиз.
Хулоса ўрнида барча юртдошларимизга айтишни истардик: уйда қолиб, қаҳрамонлик кўрсатинг. Турли юмушлар билан одамлар орасида бўлиб, халқимиз ва яқинларингизга хиёнат қилманг. Уйда қолинг!

Раҳматилла Исроилов

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Aгар вирус кириб келмаганида эди…» – Коронавирус орзунгизга тўсиқ бўла оладими?