00:04 / 31.03.2020
3 513

Клиникадаги беморлардан бири шифокорларга миннатдорчилик билдирди (видео)

Клиникадаги беморлардан бири шифокорларга миннатдорчилик билдирди (видео)
Видеодан кадр
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати видеомулоқот орқали Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган беморларнинг аҳволи, фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Беморлардан бири шифокорларнинг жуда масъулият билан тўғри даволаш муолажаларини олиб боришаётганини эътироф этиб, кун сайин аҳволи яхшиланиб бораётганини билдирган.

«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш, ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Бунда тиббиёт ходимларининг фидойилиги алоҳида аҳамиятга эга.

Жумладан, Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Исакович Мусабаев раҳбарлигидаги тажрибали жамоа коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашда алоҳида фаоллик кўрсатишмоқда.

Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли даволаш муолажаларини олиб боришмоқда. Ушбу жараёнда тиббиёт ходимлари бирдамликда, бор маҳорати ва тажрибасини ишга солган ҳолда меҳнат қилишмоқда. Оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясини мағлуб этиш ҳаракатида. Шу билан бирга, ширин муомаласи ва далдаси билан ҳам беморларга руҳий мадад бўлишмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Клиникадаги беморлардан бири шифокорларга миннатдорчилик билдирди (видео)

Жамият янгиликлари