00:29 / 03.04.2020
8 460

«Ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди». Лола отаси Равшан Йўлдошев билан ғойибона видолашди

«Ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди». Лола отаси Равшан Йўлдошев билан ғойибона видолашди
Айни пайтда оиласи билан Россияда яшаётган хонанда Лола отаси Равшан Йўлдошевнинг вафотидан сўнг илк марта Instagram’даги саҳифасига шахсий архивидаги суратларини жойлаб, видолашув сўзларини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram/@lolaofficial_
«Менинг энг севимли, энг яхши, энг доно дадажоним! Сизни бошқа кўра олмаслигим, сизнинг овозингизни бошқа эшита олмаслигим, кўришаётганимизда сизни икки марта ўпа олмаслигим ва ниҳоят ижод борасида баҳслаша олмаслигим, навбатдаги ижодий ишимга камтарин мақтовингизни эшита олмаслигимга ишона олмаяпман.

Дадажон, биламан сиз билан ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди. Энди бу шунчаки бутунлай бошқа энергетик даражадаги мулоқот бўлади, буни биламан ва ҳис этмоқдаман.

Вужудимда Аллоҳ менга ушбу қайғуга бардош беришим учун менга совға қилган неварангиз, сизнинг бир қисмингизнинг юракчаси урмоқда. У замонавий ўзбек эстрадаси асосчиси сифатида яратган тарихи давомида бир неча авлодни етиштирган, меҳрибон, ақлли ва истеъдодли ижодкор инсон бўлган бобоси билан албатта фахрланади. Туғилган кунингиз билан, дада! Сизни яхши кўраман, менинг қаҳрамоним!», — деб ёзди Лола.

Фото: Instagram/@lolaofficial_

Фото: Instagram/@lolaofficial_
Эслатиб ўтамиз, Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Лоланинг отаси, «Тарона Рекордс» компанияси асосчиси Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этди. Марҳум ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида собиқ рафиқаси, хонанда Шаҳзода бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди». Лола отаси Равшан Йўлдошев билан ғойибона видолашди