12:37 / 07.04.2020
4 151

Пандемия бўлишига қарамай, Ўзбекистонни тарк этишни истамаган америкаликнинг ҳикояси

Пандемия бўлишига қарамай, Ўзбекистонни тарк этишни истамаган америкаликнинг ҳикояси

Ўзбекистонда яшаш ҳаётимни бутунлай ўзгартирди. Коронавирус пандемияси бутун дунё учун жуда катта қийинчиликларни келтириб чиқарган бир пайтда, мен бугун бутун дунёга менинг ўзбекистонлик дўстларим ҳаётимни қандай ўзгартирганлиги ҳақида айтиб бермоқчиман.

Икки ҳафта олдин элчихона мендан Америкага эвакуация рейсини амалга оширишларини айтди. Саёҳат қилиш хавфли, вирусни юқтириш хавфини оширишини билсамда, бу мен бошдан кечирганларим билан солиштирилганда ҳеч нарса эмас эди. Мен ҳақиқий дўстларимни қолдириб кетишни истамадим ва АҚШ элчихонасининг хавотирларига қарамай, Ўзбекистонда қолишга қарор қилдим.

Менинг ўзбекистонлик дўстларим менга Америкада шу вақтга қадар кўрмаган раҳм-шафқат, яхшилик ва саховат каби фазилатларни кўрсатишди. Карантиндан бир неча кун олдин, дўстларим менга сақлаш учун жуда кўп миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишди ва карантин пайтида улар телефон қўнғироқлари, Телеграм иловаси ва WhatsApp'даги видео қўнғироқлар ёрдамида мен билан алоқада бўлишди. Ушбу карантин кунларида алоқада бўлиш руҳий саломатлик учун жуда муҳимдир ва мен ўзбекистонлик дўстларимнинг менга кўрсатган ғамхўрлигини жуда қадрлайман.

Агар Америкага қайтиб кетсам, дўстларим менга хайрихоҳлик ва эътибор билан муносабатда бўлишмаслигини билардим, шунинг учун мен Ўзбекистонда қолдим. Ўзбеклар дунёдаги, айниқса меҳмонлар ва чет элликларга нисбатан энг сахий, қўли очиқ одамлардан бири. Шунинг учун мен кўпроқ америкаликларнинг Ўзбекистон ва ўзбек маданияти ҳақида билишини истайман.

Мен ўзбек халқига, айниқса, менинг ўзбек дўстларим Камрон С., Жавлон Н. ва Эллер С.ларга раҳмат айтмоқчиман. Мен қилган ишларингиз учун сизлардан миннатдорман, умрбод дўст бўламиз деган умиддаман. Менга дунёни янгидан кашф эттирганингиз учун раҳмат.

Карантин даврининг қолган қисми учун барчага эслатиб ўтмоқчиман, илтимос дўстларингиз ва яқинларингиз билан алоқада бўлинг. Бу дунёда жуда қийин пайт ва дўстларингизни қўллаб-қувватлаш ҳар доим муҳим.

Ҳурмат билан,
Раян Майкл Швейцер

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пандемия бўлишига қарамай, Ўзбекистонни тарк этишни истамаган америкаликнинг ҳикояси