21:50 / 03.04.2020
4 628

Коронавирусда ўлим хавфини оширувчи асосий омиллар

Коронавирусда ўлим хавфини оширувчи асосий омиллар
Фото: «Inance.ru»
АҚШ тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар жамғармаси мутахассислари чекишнинг коронавирус билан касалланиш эҳтимолига таъсирини изоҳлаб беришди. Тавсиялар «MedicalXpress» сайтида келтирилган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, чекиш касалликни юқтиришга таъсир кўрсатади, зарарли одатни ташлаш эса организмнинг вирусга қарши курашувчанлигини сезиларли даражада оширади. Тадқиқот натижаларига қараганда, бу омил организмнинг айрим вирус ва бактерияларга қарши табиий ҳимоясига зарар етказади.

Мисол учун, COVID-19 туфайли ўлим кўрсаткичи тахминан 2 фоизни ташкил этганда, кашандалик билан боғлиқ ўпка касалликларидан қийналаётганлар орасида ўлим даражаси 6 фоизга ошади. Мутахассисларнинг фикрича, чекиш — организм ҳимоя имкониятларини пасайтирадиган ягона омил ҳисобланмайди. Масалан, ўлим даражаси юрак-қон томир касалликларида 10, диабетда 7, юқори қон босимида 6 фоизни ташкил этади.

Шифокорлар коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини максимал даражада камайтириш учун мувозанат сақлаш, қўлларни тез-тез ювиш, оғиз, бурун ва кўзларни ушламасликни маслаҳат беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусда ўлим хавфини оширувчи асосий омиллар