23:05 / 05.04.2020
2 533

Тошкентда «стикер»сиз юрган 152 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (фото)

Тошкентда «стикер»сиз юрган 152 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (фото)
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Автотранспорт ҳаракатланишига нисбатан ўрнатилган тақиқни бузганларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси тўғрисидаги ахборотни тақдим қилди.

Унга кўра, Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 4 апрель, шанба куни, Тошкент йўлларида 879 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилган. 152 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
655 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланган. Уларга нисбатан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) кўра баённомалар расмийлаштирилган. Мазкур моддага биноан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, яъни 4 миллион 460 минг сўмдан 6 миллион 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача, яъни 6 миллион 690 минг сўмдан 11 миллион 150 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган, дейилади ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарида.








arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «стикер»сиз юрган 152 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (фото)