Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 582 тага етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 582 тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 27 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 99 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Беморларнинг 7 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида даволанаётган 88 нафар беморнинг 3 нафари аҳволи ўрта оғир, деб баҳоланяпти.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.
Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар