date
views 2 534

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 700дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 700дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Бундан аввалроқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 212 беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатилаётгани, 8 нафарининг аҳволи оғирлиги, шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидаги 108 нафар бемордан 5 нафарининг аҳволи оғирлиги ҳақида маълумот берганди.

Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 700дан ошди