16:03 / 11.04.2020
3 985

Карантин вақтида велосипедда ишга бориб-келиш мумкинми?

Карантин вақтида велосипедда ишга бориб-келиш мумкинми?
АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Ишга бориб-келиш мақсадида велосипедда ҳаракатлансам бўладими? Ёнимда маълумотнома ва шахсимни тасдиқловчи ҳужжатларим бўлса-чи?
Жавоб: Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланган.

Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Агарда Сиз ўзингиз таъкидлаб ўтгандек велосипедда белгиланган тартибни бузмасдан, ишга бориб келсангиз у ҳолда Сизга нисбатан ҳеч қандай маъмурий чоралар қўлланилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин вақтида велосипедда ишга бориб-келиш мумкинми?