date
views 2 200

Фарғонада ҳам икки бемор коронавирусдан тузалди

Фарғонада ҳам икки бемор коронавирусдан тузалди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган. Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томондан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Бироз аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам коронавирус беморларидан икки нафари соғайгани тўғрисида хабар берилганди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ҳам икки бемор коронавирусдан тузалди