
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 38 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилганди.
Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар