12:26 / 14.04.2020
3 333

Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жойлар рейтинги: Биринчи ўринда дорихона?!

Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жойлар рейтинги: Биринчи ўринда дорихона?!
Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жойлар рейтинги тузилди, дейди шифокор-оториноларинголог Владимир Зайцев «АИФ» газетасига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, ахлат ташлагани кўчага чиқиш 5-ўринда туради. Гарчи инфекция юқтириб олиш хавфи унчалик юқори бўлмаса-да, маълум вақтгача чангларда яшовчанлигини сақлаб қоладиган вирус зарралари хавф туғдиради.

Итларни сайр қилдиргани ташқарига олиб чиқиш — 4-ўринда. Уй ҳайвонини кўчага айлантиришга олиб чиққан одам кўпинча подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Устига-устак, ит ҳам вирусни панжалари билан бирга уйга олиб келиши мумкин.

3-ўрин — ёқилғи қуйиш. Зайцевнинг изоҳлашича, ёқилғи қуйиш шоҳобчасидаги колонка пистолетидан ҳар куни ўнлаб инсонлар фойдаланади (Россияда — таҳр.). Бу инфекция тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Дўконлар 2-ўриндан жой олишди. Харидор вирус юқишидан сақланиши учун бозор ва дўконларга ниқоб тақиб бориши, арава тутқичларига антисептик билан ишлов бериши, қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотларини танлаши, иложи борича бошқа буюмларни, айниқса, қадоқланган халталарни ушламасликка ҳаракат қилиши зарур, дея тавсия қилади шифокор.

Буни қарангки, рейтингдаги 1-ўринни дорихона эгаллаган. Унинг айтишича, «дорихоналарга соғлом одамлар камдан-кам боришади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жойлар рейтинги: Биринчи ўринда дорихона?!