15:05 / 14.04.2020
2 211

Бухоро вилоятининг 4-сектор раҳбари Когон шаҳрида нарх-наво юзасидан ўрганиш ўтказди

Бухоро вилоятининг 4-сектор раҳбари Когон шаҳрида нарх-наво юзасидан ўрганиш ўтказди
Бухорода коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган карантин даврида аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун барча тадбирлар кўриляпти.
Хусусан, вилоятнинг 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан нарх-навонинг асоссиз ошиб кетиш ҳолатларини олдини олиш ва барча маҳсулотлар заҳирасини шакллантириб боришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Куни-кеча вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш. Ашуров Когон шаҳрида давлат солиқ инспекцияси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамкорлигида ҳудуддаги жамоат жойлари ва тадбиркорлик субъектларида олиб борилаётган дезинфекция ишлари, карантин талабларининг ижроси ва маҳсулотлар нарх-навосини ўрганиб чиқди.

Сектор раҳбари дастлаб Когон шаҳар “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини “Дўстлик” кўчасида жойлашган “Севинч ФАРМ” масъулияти чекланган жамияти дорихонасида бўлиб, бугунги кунда аҳоли талаби ортган тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар нарх-навоси билан қизиқди. Учрашувда тадбиркорга ушбу маҳсулотлар вилоятимизда айни кунларда 900 сўмдан қиммат сотилмаётганлиги тушунтирилди.

Тадбиркорга юзага келган вазиятни тўғри тушунган ҳолда нархни оширмаслик зарурлиги айтиб ўтилди.
Бошқа худди шундай дорихоналарга ҳам етказиб берувчилар билан шартнома тузган ҳолда уларга арзон нархларда тиббий ниқоблар ва антисептик воситаларини етказиб беришга кўмаклашилди.

Сектор раҳбари ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида ҳам бўлиб, тадбиркорларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини оширмаслик бўйича кўрсатмалар берди.
Олиб борилган ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги якка тартибдаги тадбиркор Норбобо Ражаббековнинг савдо дўконининг тартибсизлиги, савдо нуқтаси санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги аниқланганлиги боис, зудлик билан ушбу ҳудудда дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш лозим, карантин даврида жорий қилинган чекловлар туфайли озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи бозордан олиб келишда қийналаётган барча тадбиркорлик субъектларига 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан яқиндан кўмак берилмоқда.
Жумладан, Когон шаҳридаги “Малика маркет” ва тадбиркор Зарина Хожиевага тегишли савдо дўконига уларнинг талабига мувофиқ арзон нархларда 1 500 килограммдан картошка маҳсулоти етказиб берилган.

Сектор раҳбари ушбу дўконларда бўлиб, давлат солиқ органлари тадбиркорларга бугунги вазиятда ҳар-қандай ёрдам беришга тайёр эканлигини билдириб, юзага келган вазиятни тўғри тушунган ҳолда улар ҳам нархларни оширмасликлари кераклигини уқтирди.
Эътиборлиси, шу куни ишчи гуруҳининг ташаббуси ва кўмагида ҳудуддаги барча дорихоналарнинг кириш эшиги олдида антисептик воситалар доимий қўйилиши таъминланди.

Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятининг 4-сектор раҳбари Когон шаҳрида нарх-наво юзасидан ўрганиш ўтказди