06:25 / 15.04.2020
2 359

Бош вазир ўринбосари пандемия инқирозидаги муаммо ва ечимлар ҳақида (видео)

Бош вазир ўринбосари пандемия инқирозидаги муаммо ва ечимлар ҳақида (видео)
Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда инфекция тарқалишини деярли бир ой давомида секинлаштириб, бу вақтдан даволаш ўринларини кўпайтириш, чет давлатларнинг даволаш тажрибасини ўрганиш ва жорий қилишда унумли фойдаланилгани ҳақида гапирди. Шу билан бирга, карантин даврида ҳукуматнинг иккита иқтисодий кўмак пакети таништирилди.

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz'га берган интервьюсида ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки пандемия ортидан пайдо бўлган инқирозни енгиб ўтиш, унинг оқибатларини юмшатиш ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

«Мен ҳам шу мамлакатнинг фуқаросиман, оилам бор. Мен ҳам карантиннинг фалон санада тугаб, ҳамма кўчага чиқишини истайман. Лекин пандемияни тушуниш, уни ички ҳаракатлантирувчи кучини билиш қийин бўляпти. У бирдан фалон санада тўхтамайди. Ҳаётнинг аввалги изига тушиб кетиши ҳақида гапирсак, ўйлайманки, бу босқичма-босқич амалга ошади. Бу жараён шаҳарлар, ҳудудлар бўйича фарқланиши мумкин.

Мисол учун, президентимиз талаб қўяпти: карантин талабларини «темир интизом» каби бажариш лозим. Шу билан бирга имкон доирасида, ишлаб чиқариш ё қурилишни давом эттириш масаласи бор. Яъни, технологик жараёнларни тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган, жумладан, электр энергия ишлаб чиқариш, сув етказиб бериш соҳалари фаолияти тўхтаб қолмаслиги керак.

Яна шундай корхоналар борки, ишчилар бир-бирига яқин ишламайди. Ходимлар учун ётоқ ҳозирлаб, санитария талаблари асосида иш ташкил этиш имконияти мавжуд корхоналар ҳам бор.

Менинг фикримча, қўпол қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳаси сўнгги ўринларда қайта жонланади. Халқаро алоқалар, туризм, ҳаво алмашинуви масаласи ҳам кечроқ қайта йўлга қўйилади. Бу ҳам ташқи омилларга боғлиқ: қайсидир давлат эртароқ ҳамма масалаларни ҳал қилиши мумкин. Барибир, менинг фикримча, туризм ва халқаро алоқалар фаолияти қайта тикланиши энг қуйи ўринларда турибди
», дея қайд этди у.

Қўчқоровнинг айтишича, карантин даврида озиқ-овқат ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалигида ишлар тўхтамади. Шунингдек, биринчилардан бўлиб, қурилиш соҳаси ўз фаолиятини қайта тиклашга номзод бўлиб турибди.

«Хусусий сармоядорларга айтяпмизки, агар талабларни бажарса, фаолиятини қайта тиклаши мумкин. Талаблар қандай? Ишчилар уйга қайтмайди, ётоқ ташкил этиб, тиббий назоратга олинади ва санитария қоидаларига риоя қилинади», дея маълумот берди Бош вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари маҳсулот ташиб кетаётган юк машиналарини ҳаракати чекланмаслиги тўғрисида қатъий талабни билдирган. Шу билан бирга, вилоятлараро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ишига халақит қилинмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир ўринбосари пандемия инқирозидаги муаммо ва ечимлар ҳақида (видео)