15:25 / 15.04.2020
2 626

Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилади

Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилади
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Акбархон Юнусхўжаев вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилиши ва фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилди.
«Республикада короновирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин жорий қилингани муносабати билан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилган. Карантин даврида вақтинчалик рўйхат муддати тугаганлиги паспорт тизими қоидаларини бузганлик, деб ҳисобланмайди ва фуқаролар жавобгарликка тортилмайдилар.

Шунингдек, фуқаролар томонидан 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида кўчмас мулк сотиб олиш (доимий пропискасиз) тартиби бўйича савол ҳам келиб тушган. Айни вақтда карантин сабабли нотариал идоралари ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилган ва карантин тугаганидан сўнг мурожаат этиш мумкин.

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва амалдаги паспорт муддати тугаган фуқароларга ҳам биометрик паспорт карантиндан сўнг расмийлаштирилишини маълум қиламиз», - дейди Юнусхўжаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилади