
Фото: Cushman & Wakefield
Cushman & Wakefield халқаро консалтинг компанияси «икки метр қоидаси» (6-Feet-Office)га асосланган офис муҳитининг янги концепциясини таклиф қилди.
Концепцияни нидерландларнинг C&W офиси коронавирус пандемияси шароитида иш жойларида инфекция тарқалмаслиги учун ишлаб чиққан, дейилади таҳлилчиларнинг хабарида.
Янгича ёндашув ходимлар ва иш берувчиларга масофадан туриб ишлаш хавфсиз офисга қайтиш, иш муҳитини ижтимоий масофалашувнинг янги талабларига мослаштиришда ёрдам беришни мақсад қилган.
Пресс-релизда қайд этилишича, «икки метр қоидаси» ўзида асосий 6 принципни жамлаган.

Фото: Cushman & Wakefield

Фото: Cushman & Wakefield
Биринчи қоида — бу дезинфекция воситаларини ишлатиш. Иккинчиси — кесишмайдиган оқимлар ҳосил қилиш: офис бўйлаб кўрсаткичлар бўйича ҳаракатланиш йўлга қўйилади. Учинчи қоидага кўра, иш ўринлари бир-биридан 2 метр масофада жойлаштирилади, полда эса ҳар бир ходимнинг шахсий хавфсизлик чегаралари белгилаб чиқилади.
Тўртинчи қоида — офис бўйлаб қатъий соат мили йўналишида ҳаракатланилади. Бешинчиси — музокара хоналаридан бошқа инсонлар билан алоқани минималлаштирувчи махсус йўриқнома бўйича фойдаланилади. Сўнгги, олтинчи қоидага кўра, ходимлар ўз ноутбукларини ҳар куни уйларига олиб кетишлари керак. Бундан ташқари, иш ўрни юзасига тўшаш учун шахсий бир марталик қоғоз қопламалардан фойдаланишлари зарур, дейишмоқда таҳлилчилар.
COVID-19 туфайли офисларда open space (очиқ майдон) жузъий равишда камаяди, дейди CFC’нинг ривожланиш бўйича директори Мария Борисова.
Унинг фикрига кўра, бу формат офиснинг асосий зонасидан ёрдамчи зонага айланади ва янги турли форматдаги муҳитлар билан бойийди.

Фото: Cushman & Wakefield «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар