
Мажбурий ижро бюроси томонидан мамлакатда коронавирус эпидемияси кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда карантин ҳолати жорий этилганлиги сабабли “аҳолини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўмак кўрсатиш” мақсадида бугунги кунда бир қатор савоб ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад синовли кунларда халқимизни қўллаб-қувватлашдир.
Жумладан, олиб борилаётган тарғибот тадбирлари натижасида туманда фаолият олиб борувчи “Пахтакор пахта тозалаш” АЖ ўз ҳисоб рақамидан Бюронинг Пахтакор туман бўлими депозит ҳисоб рақамига аҳолини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кўмак кўрсатиш мақсадида, Бюро туман бўлимининг иш юритувида бўлган, ҳозирда қарздорликни тўлаш имконияти чекланган қарздор фуқароларнинг қарздорлигини қоплаш учун 15 млн. сўм пул маблағини ўтказиб берди.
Мазкур 15 млн. сўм миқдоридаги пуллар тўлашни имконини топа олмаган фуқароларнинг қарздорлигини қоплаш учун Бюро томонидан йўналтириб берилди ҳамда бунинг натижасида жами 170 та ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланди. Бу каби амалий ишлар давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар