
Боғотлик Б. Карим (исми-шарифи ўзгартирилган)нинг касби қассоб. У ўз ҳунаридан фойдаланиб, 2018 йилнинг август ойида шу туманда яшовчи Қ. Раҳимовнинг 2 бош қорамолини 15.000.000 сўмга келишиб, пулини ўн кунда беришини айтади. Каримнинг сўзларига ишонган Қуронбой ўйлаб ўтирмай қорамолларини унга бериб юборади, аммо...
Шундан сўнг қассоб Боғистон маҳалласида яшовчи Ғ.Бобошевнинг уйига бориб, унинг икки бош қорамолини 10.620.000 сўмга, Ашхобод маҳалласида яшовчи Ж.Рўзметовнинг тўрт бош қорамолини 33.696.000 сўмга, Бўка маҳалласида яшовчи О.Мадаминовнинг бир бош қорамолини 8.575.000 сўмга, Боғзор маҳалласида яшовчи С.Қўчқоровнинг бир бош қорамолини 9.921.000 сўмга насияга олиб кетади. Нафси ўпқонга айланган қассоб шу билан чекланиб қолмасдан, фуқаролар Ғ.Матниёзов, Х.Юсупов, О.Сотиболдиев, Р.Матниёзов, Ж.Рўзибоев, Ф.Эгамбердиев, З.Авезоваларни ҳам чув туширади.
Хуллас, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган бу кимса икки йил давомида содда, ишонувчан фуқароларни алдаб, уларнинг жами баҳоси 154 миллион 626 минг сўмлик қорамолларини қўлга киритиб, ҳеч нима бўлмагандек юраверади. Пулини олмоқчи бўлган жабрланувчилар унга ялиниб-ёлворишади, инсофга келишини кутишади. Аммо у ҳар куни турли баҳоналарни рўкач қилиб, алдаб юраверади. Тоқати тоқ бўлган жабрланувчилар охири алданиб қолишганини англаб етишади ва туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилишади.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди фирибгарлик билан шуғулланиб, ўзгалар мулкини қўлга киритган Б. Каримга нисбатан одилона ҳукм чиқарди.
Акбар АМИНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди раиси.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди раиси.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг