
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 17 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 19 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
19 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 75тага ошганди.
Шу вақтгача 238 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар