17:26 / 20.04.2020
2 275

МИБ: Савоб илинжида...

МИБ: Савоб илинжида...
Бугунги сновли кунларда кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи эканлигини ҳис қилиб, савобли ишларни давом эттираётган юртдошларимиз сафи кенгаймоқда.
Хусусан, навбатдаги хайрия ёрдами Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан амалга оширилди.

Унга кўра, Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда тумандаги кам таъминланган, моддий эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган 15 та оиланинг холидан хабар олиниб, уларга зарурий бўлган 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бундан ташқари, Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ушбу хайрия ёрдами давом эттирилган ҳолда “Гандумтош” МФЙдаги кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган 3 та оилага ҳам асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва табиий газ исътемоли учун
100,0 минг сўмдан пул маблағлари тўлаб берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Сиз биз учун уйда қолинг, МИБ Сиз учун хизматда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Савоб илинжида...