
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
19 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 75тага ошганди. 20 апрель куни ҳозирча 39 кишида вирус аниқланди.
Шу вақтгача 261 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар