22:07 / 20.04.2020
2 885

Хитойликлар Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим сони пастлигини эътироф этишди

Хитойликлар Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим сони пастлигини эътироф этишди
Фото: ЎзА
Коронавирусга қарши курашишда кўмак бериш учун юртимизга ташриф буюрган хитойлик тиббиёт мутахассислари Фарғона вилоятида бўлиб, беморларни даволашда ўзларининг амалий маслаҳатларини берган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳозир вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлардан 2 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 4 нафари эса ўртача оғирликда. Қолганларининг ҳолати кундан-кунга яхшиланиб бораётган бўлиб, ҳозирга қадар 6 нафар бемор тузалишига эришилди.

Хитойлик шифокорлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги тиббиёт ходимлари билан видеомулоқотда бўлиб, инфекцияни даволаш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Касалликни диагностика қилиш ва даволаш учун ўз маслаҳатларини берди. Шундан сўнг улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида фарғоналик шифокорларга ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

– Биз Фарғонага автомашинада келдик, – дейди хитойлик тиббиёт эксперти Ли Зонгфанг (Li Zhongfang). – Шунга алоҳида эътибор бердикки, ҳудудларда карантин постлари ташкил этилган, кўчаларда одамларни учратмадик. Аҳоли ҳамжиҳатликда карантин қоидаларига қатъий амал қилаётганининг ўзи ҳам бу касалликни олдини олишда катта аҳамиятга эга. Бугун оз бўлсада бу ердаги шифокорларга маслаҳатларимизни бердик.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасида олиб бораётган ишлар эътирофга лойиқ. Буни рақамлардан билса бўлади. Юртингизда ўлим кўрсатгичи анча паст.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойликлар Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим сони пастлигини эътироф этишди