16:26 / 21.04.2020
2 382

«Вирусга тест олишни кўпайтириш орқали карантин чораларини юмшатиш мумкин»

«Вирусга тест олишни кўпайтириш орқали карантин чораларини юмшатиш мумкин»
21 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавирусга тест олиш кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунгача 150 мингдан ортиқ киши коронавирусга тестдан ўтказилган. Яқин кунларда тестдан ўтказилганлар сонини ярим миллионга етказиш режалаштирилган.

«Аҳолини коронавирусга тестдан ўтказиш кўрсаткичлари кейинчалик ҳам ўсиб боради. Тест олиш қамровини максимал даражада ошириш орқалигина карантин шартларини юмшатишга эришиш мумкин», дея Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазирлик вакили хусусий клиникаларда тестлар қай тартибда ўтказилиши, экпресс-тестлар, айни тестларнинг аниқлик даражаси неча фоизни ташкил этиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.

У хусусий тиббиёт ташкилотларига таҳлил ўтказиш учун рухсат берилиши борасида Республика махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилганини маълум қилди. Бироқ таҳлиллар асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг лаборатория таҳлилларини ўтказиш имкониятлари етарли эканлиги аниқланганини билдирди. Хулосага кўра, ҳозирги кунда коронавирус инфекциясини аниқлаш борасида таҳлил ўтказиш жараёнига хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб этишга ҳожат йўқлиги айтилган.

Айни пайтда полимер занжир реакцияси (ПЗР) ёрдамида лаборатор текшириш ўтказилаётгани, унинг ўзига хослиги, сезгирлиги ва аниқлиги даражаси энг юқорисилиги таъкидланди. Шу билан бирга, экспресс тестлар ўтказилмаётгани айтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вирусга тест олишни кўпайтириш орқали карантин чораларини юмшатиш мумкин»