19:30 / 21.04.2020
7 652

Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилади

Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яқин вақтларда 500 минг кишини коронавирусга текширувдан ўтказиш режалаштириляпти.

Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади.
Олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин
”, деди Ҳабибулла Оқилов.

Аввалроқ, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби 10 майгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1657 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 344 нафари даволанган, 6 нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилади