Фото: Uzreport TV
Миллиардер ишбилармон Алишер Усмонов пандемия даврида Ўзбекистонга 20 миллион доллар хайрия қилди. Шунингдек, у яна 5 миллион доллар ажратиши кутилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 23 апрель куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида келиб тушаётган йирик хайриялар бўйича маълумот берди.
“Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усмоновдан 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Ушбу маблағлар Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоийдаги “Бахт текстил“ корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги “Tashkent Trade Centre” 200 минг доллар хайрия қилган“, — дейди у.
Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди?
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди
Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди