date
views 2 365

Фарғонада яна 22 нафар бемор соғайди

Фарғонада яна 22 нафар бемор соғайди
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 22 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 19 нафари чартер рейс орқали Туркиядан, 1 нафари Мисрдан ва яна 1 нафари Прага шаҳридан Фарғонага келишган бўлиб, карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган.

Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёллар бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 30 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада яна 22 нафар бемор соғайди