
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 3 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 26 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1865 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.
Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни 46, 25 апрель куни эса 58 нафар кишида касаллик аниқланган.
Бу кунларда мос равишда 96, 93, 111, 60 ва 86 нафардан беморлар тузалди.
Вирус тарқалишни бошлагандан буён 707 киши соғайди, 8 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар