19:49 / 27.04.2020
2 804

Рамазон меваси — хурмо

Рамазон меваси — хурмо
Қонда қанд миқдорининг камайиши ҳисобига очлик ҳисси пайдо бўлади, хурмо егандан сўнг бу ҳис йўқолади. Шунинг учун ҳам рўзадорлар хурмони ифторликда таомлардан олдин еса, организмда очлик ҳисси бартараф этилади, иштаҳа ором олади ва натижада бирдан кўп овқат еб қўйишнинг олди олинади.

Бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, хурмода 23 хил аминокислота мавжуд. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, паришонхотирликнинг олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.

Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26-55 %) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.

Хурмо таркибида холестерин сақланмайди.Энергетик қуввати янги пишган мевада 142-274 калорияга тенг. Шунинг учун ҳам уни бошқа ширинликлар ўрнига қўрқмай истеъмол қилиш мумкин, семизликка олиб келмайди.

Олимларнинг фикрича, инсон бир кунда 10 дона хурмо тановвул қилса, магний, мис, олтингугурт, темир, кальций каби моддаларнинг суткалик ўрни қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Хурмонинг организмга таъсирини ўрганилганда унинг қуйидаги фойдали хусусиятлари аниқланган:
- Хурмода хавфли паразитлар, бактериялар, микроблар сақланмайди. Унинг таркибидаги моддалар одам организмидаги касаллик чақирувчи зарарли бактерияларни ўлдиради;
- Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади;
- Иштаҳани меъёрига келтиради;
- Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди;
- Оч қоринга истеъмол қилинса, организмдаги паразитлар ўлади.

Аллоҳ таоло биз учун инъом қилиб берган ана шундай неъматлардан ўз ўрнида фойдаланишни унутмайлик!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон меваси — хурмо