22:50 / 27.04.2020
2 740

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1900дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 17 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 27 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1904 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
26 апрель куни атиги 7та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган ва 58 киши соғайганди. Бугун 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди.

Вирус тарқалишни бошлагандан буён 892 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1900дан ошди